CPSS имтиҳонига ўзбек тилида тайёргарлик
Халқаро AAOIFI Шариат стандартлари бўйича CPSS имтиҳонига пухта тайёрланинг.

Бу ҳолат сизга танишми?
Ислом молияси соҳасида карьера қуришни ва халқаро сертификат билан даражангизни тасдиқлашни истайсизми?
AAOIFI стандартларини қуруқ ёдлаш эмас, моҳиятини тушуниб амалиётда қўллашни хоҳлайсизми?
CPSS'га инглиз ёки араб тилида тайёрланишга вақт кетяпти-ю, моҳият тўлиқ етиб бормаяптими?
«Ўзбек тилида бўлганида, моҳиятини анча яхши англардим» деб ўйлайсизми?
Курс якунида нимага эришасиз
Мавзулар ўзбек тилида тушунтирилиб, CPSS имтиҳонига пухта тайёргарлик кўрасиз.
AAOIFI стандартларининг мазмуни ва уларнинг амалий қўлланилишини ўрганасиз.
CPSS сертификатини олиш жараёни ва имтиҳон йўл-йўриқларини аниқ билиб оласиз.
Стандартларнинг моҳиятини ўзбек тилида содда ва тушунарли тарзда ўзлаштириб оласиз.
Бу курс нега керак?
Халқаро стандартлар ўз тилингизда
AAOIFI шариат стандартлари ўзбек тилида содда ва тушунарли шарҳлаб берилади — моҳиятни тўлиқ англайсиз.
Нуфузли халқаро сертификат
CPSS — AAOIFI ташкилоти ишлаб чиққан, Ислом молиясида профессионал даражангизни тасдиқловчи сертификат.
Марказий банк талабларига мос
Марказий банк қарорида исломий молия кенгаши аъзолари ва масъул раҳбарлар учун CPSS, CSAA, CIPA каби AAOIFI сертификатлари малака талаби сифатида белгиланган.
AAOIFI расмий вакилидан ўрганинг
Курсни AAOIFI'нинг Ўзбекистондаги расмий вакили — Мезон Кенгаши ташкил этади. Устозлар орасида AAOIFI техник гуруҳининг амалдаги аъзоси бор.
Асосий маълумотлар
14-октябр, 2026
Чоршанба ва жума, 17:00–20:00
15 ҳафта — 30 та дарс (90 соат)
Офлайн (Тошкент) ёки онлайн (Zoom)
4 модул — 10 та мавзувий йўналиш
Ислом молияси асослари
- AAOIFI стандартлари ва сертификатлари
- Рибо ва асосий тақиқлар
- Ғарар назорати (SS 31)
- Шартномаларни бирлаштириш (SS 25)
Исломий молиявий шартномалар
- 2.1. Савдо
- 2.2. Ижара ва хизматлар
- 2.3. Шерикчилик
- 2.4. Ихтиёрлар ва ваъдалар
- 2.5. Кафолатлар, аккредитив ва раҳн
- 2.6. Қарз муносабатлари
- 2.7. Ижтимоий молия ва бошқалар
Исломий банкчилик
- Банк хизматлари (SS 28)
- Тўлов карталари (SS 61)
- Синдикат молиялаштириш (SS 24)
- Кредит келишуви (SS 37)
- Ликвидлик (SS 44)
- Банкни исломий банкка айлантириш (SS 6)
Исломий молиявий бозорлар ва суғурта
- Сукук (SS 17/62)
- Қимматли қоғозлар (SS 21)
- Индекслар (SS 27)
- Тижорат қоғозлари (SS 16)
- Исломий суғурта ва қайта суғурта (SS 26, 41)
30 та дарснинг батафсил режаси
Ҳар бир йўналишни очиб, дарс саналари ва AAOIFI шариат стандартлари билан танишинг.
Соҳани мутахассислардан ўрганинг

Хондамир Нусратхўжаев
AAOIFI Молиявий ҳисоб техник гуруҳининг амалдаги аъзоси
МДҲда AAOIFI Кенгашининг ягона аъзоси (2016–2023), AAOIFI FAS молиявий ҳисоб стандартлари ҳаммуаллифи, AAOIFI сертификатланган тренери. 28 йиллик тажриба: 15 йилдан ортиқ — турли мамлакатларда «Big Four» компанияларида, 13 йилдан ортиқ — халқаро исломий банк тизимида. Россия Марказий банки ва Сбербанк учун ихтисослаштирилган дастурлар ўтказган.
ACCA · CSAA · CIPA (AAOIFI) · IICRA CIAE
Мухторжон Акрамов
Мезон Таълим директори — курснинг бош тренери
Нуфузли Мир Араб мадрасаси ва Тошкент Ислом институтини тамомлаган, Ўзбекистон Халқаро Исломшунослик Академияси магистранти. Ислом молияси ва ҳуқуқи бўйича 5 йиллик тажриба. Туркия ва Қатарда халқаро AAOIFI дастурлари иштирокчиси.
Халқаро AAOIFI CPSS сертификати соҳиби
Музаффар Ҳусниддинов
Мезон Кенгаши директори ва асосчиси
AAOIFI сертификатланган Ислом молияси маслаҳатчиси ва аудитори (CSAA). Дунёнинг Топ-100 университетларидан бири — Корея университетида MBA. «Big Four» консалтинг компанияларида аудит, молиявий назорат ва автоматлаштириш бўйича тажриба. Шариат кенгашларини ташкил қилиш, маҳсулотларни тузиш, сертификатлаш ва назорат бўйича ўнлаб муваффақиятли лойиҳалар амалга оширган.
CSAA (AAOIFI) · Waqf Practitioner · CAPАбдурашид Қаҳрамонов
Мезон Кенгаши лойиҳалар менежери — ёрдамчи устоз
Туркиядаги Мармара университетида Ислом молияси бўйича магистр дипломи соҳиби. «Мезон Кенгаши» лойиҳаларини бошқаради, Мезон Таълим тренинг марказида ёрдамчи устоз.
Халқаро AAOIFI CPSS сертификати соҳибиФақат дарсдан кўра кўпроқ
59 та AAOIFI шариат стандарти — тўлиқ ва тизимли қамров
Назарий билим + амалий кейслар: ҳар бир стандартнинг банк амалиётида қўлланилиши
Мустаҳкамлаш ва савол-жавоб (Q&A) сессиялари, синов тестлари устида ишлаш
Курс якунида синов имтиҳони ва махсус сертификат
Барча дарсларнинг видео ёзувлари — 2 йилга
Онлайн савол-жавоб гуруҳи ва тарқатма материаллар
Натижалар гапирсин
Инглиз тилида ўтказилган CPSS тайёрлов курсидан муваффақиятли сертификат олганлардан.
Катта раҳмат! Сизларнинг кўмагингиз ва йўл-йўриқларингизга чин дилдан миннатдормиз. Тайёрлов курсингиз бўлмасайди, имтиҳондан ўтишимиз жуда қийин бўларди. Ҳамма нарса учун яна бир бор раҳмат!
CPSS имтиҳонидан ўтган битирувчимиз
Гуруҳимни табриклаб, ўз миннатдорчилигимни билдираман. Шубҳасиз, бу курс сертификат олишда ҳал қилувчи рол ўйнади. Билим тарқатишни ва ҳисса қўшишни тўхтатманглар!
CPSS имтиҳонидан ўтган битирувчи
Ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман — имтиҳондан ўтиш учун керак бўлган ҳамма нарсани қилдингиз. Энди менинг тушунчаларим ва мақсадим бор — ин ша Аллоҳ, имтиҳондан ўтаман.
Курс тингловчиси
Жойингизни банд қилинг!
Ариза қолдиринг — биз сиз билан боғланиб, курс тафсилотлари ҳақида маълумот берамиз.